» » Давлат бюджети халқимиз манфаатига хизмат қилади

Давлат бюджети халқимиз манфаатига хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли, 2018 йил 8 январдаги "Янгибозор туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги
18-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил Маҳаллий бюджетни жами даромадлари 12,7 млрд. сўм, юқори бюджетдан ажратиладиган трансфертлар 38,5 млрд.сўм жами туман маҳаллий бюджет харажатлари
51,2 млрд.сўм миқдорида режалаштирилган.

Шу ўринда, маҳаллий ҳокимлик органларини молиявий мустақиллигини оширишни таъминлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажарилган қисми тўлиғича маҳаллий ҳокимиятлар ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.

2018 йилнинг январ ойи даромадлар режаси 806,5 млн.сўм бўлиб хақиқатда ушбу ойда маҳаллий бюджетга 897,3 млн.сўм маблағ тушган.

Январ ойи аниқланган харажатлар режаси 4007,9 млн.сўм бўлиб,
3708,7 млн.сўмга бажарилган.Шундан бюджет ташкилотида ишловчи ходимларга иш хақи тўловларига 2778,7 млн.сўм тўланиб берилган.

2018 йилги Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳамда
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда солиқ-бюджет сиёсатининг қуйидаги асосий йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан:

Солиқ сиёсати бўйича

1-йўналиш, Президентимиз Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг солиқлар сонини қисқартириш ва солиқ юкини енгиллаштириш, биринчи навбатда, йирик корхоналар, базавий корхоналарни қўллаб-қувватлаш юзасидан берган топшириқларига мувофиқ, қуйидагича тақсимланди.

Биринчидан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (7,5%) ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларини (8%) ягона солиққа – фойда солиғига бирлаштириш ва умумий ставкани амалдаги 15,5 фоиздан 14 фоизгача камайтириш.

Иккинчидан, Пенсия жамғармаси (1,6% дан 1,5%гача), Республика йўл жамғармаси (1,4% сақланиб қолади), Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига (0,5% дан 0,3%гача) мажбурий ажратмаларнинг умумий ставкасини 3,5 фоиздан 3,2 фоизга камайтириш;

Учинчидан, ўсимлик ёғи бўйича акциз солиғи ставкасини (бир тоннаси учун 919 минг сўм эди) 50 фоизга қисқартириш ҳисобига фермерлар даромадини кўпайтириш мақсадида, пахта толаси ҳамда чигит нархини ошириш;

Тўртинчидан, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ юки даражасини пасайтириб, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобрақамларига ажратма миқдорини амалдаги 1 фоиздан 2 фоизгача ошириш.

Бунда учинчи шкала 17 фоиз ўрнига 16,5 фоиз, тўртинчи шкала 23 фоиздан 22,5 фоизга камайтирилди.(1-шкала 0-1; 2-шкала 1-5; 3-шкала 5-10; 4-шкала
10 дан юқори)

Бешинчидан, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўртача 30 фоизга пасайтириш орқали аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш кўзда тутилган.

2018 йил Маҳаллий бюджетнининг жами харажатлари 51,2 млрд. сўм миқдорида белгиланиб, шундан ижтимоий соҳа харажатларига 43,9 млрд. сўм йўналтирилган. (Умумий харажатдаги улуши 85.8 фоизни ташкил қилади.)

I. Жорий йилда таълим харажатларига 30,4 млрд.сўм, шундан мактабгача таълим соҳасига қарийб 4,3 млрд. сўм, ёки ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўп маблағ ажратилди,

2018 йил Инвестиция дастурига асосан Умумтаълим мактаблари,
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини  реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасини маблағлари ҳисобидан тумандаги халқ таълими бўлимига қарашли 17-сон умумтаълим мактабида янгидан 120 ўринли ўқув биноси, спорт зал ва маъмурий хоналари учун 1103,6 млн.сўм маблағлар ажратилган.  

Соғлиқни сақлаш соҳасига 12,6 млрд.сўм маблағ ёки 2017 йилга нисбатан 1,31 баровар кўп миқдорда маблағлар режалаштирилган.

Бу, ўз навбатида, соғлиқни сақлаш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар доирасидаги барча тадбирлар молиялаштирилишини таъминлаш имконини беради.

Жумладан

Жорий йил туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Соғлиқни сақлаш муассасаларига дори-дармон ва тиббий буюмлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш харажатлари учун қуйидагича маблағлар режалаштирилмоқда.

Тиббиёт бирлашмаси бўлимларига ўртача бир ўрин кун ҳисобидан келиб чиқиб озиқ-овқат махсулотлари сотиб олишга 3131 сўмдан, дори-дармон харажатларига 8544 сўмдан, Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ўртача бир ўрин кун ҳисобидан келиб чиқиб,
озиқ-овқат махсулотлари сотиб олишга 2872 сўмдан, дори-дармон харажатларига 17565 сўмдан,

Дори-дармон ва тиббий буюмлар сотиб олиш харажатлари учун ўртача бир нафар аҳолига туман кўп тармоқли поликлиникада 4138 сўмдан, қишлоқ оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларига 3135 сўмдан,

Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш харажатлари учун 973,8 млн.сўм ёки ўтган йилга нисбатан 3,3 баробар кўпроқ режалаштирилмоқда.

Тизимдаги тиббиёт муассасаларини жорий таъмирлаш ва асосий воситлар сотиб олиш харажатларига қуйидаги тартибда бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб амбулатор муассасаларнинг ҳар бир аҳолига нисбатан жорий таъмирлаш харажатларига 713 сўмдан, асосий воситалар сотиб олиш харажатларига 388 сўмдан. Стационар муассасаларнинг ўрин фондига нисбатан яъни битта ўрин учун жорий таъмирлаш харажатларига 228,0 минг сўмдан, асосий воситалар сотиб олиш харажатларига 346,0 минг сўмдан маблағ режалаштирилмоқда.

 

Буларнинг барчаси аҳоли манфаатларига хизмат қилади.

 

 

Ж.Халметов ,

туман молия бўлими мудири.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно
1-03-2018, 12:37
341 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.