» » Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижроси юзасидан.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижроси юзасидан.

Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган Концепцияда халқ таълими тизимининг узоқ муддатли ривожланишининг асосий йўналишлари белгилаб берилган, жумладан:

инновацион иқтисодиёт шароитида ёшларни тарбиялаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий методлари ва йўналишларини кенг жорий этиш:

республикада мавжуд «Баркамол авлод» болалар марказларини мактабдан ташқари таълим ягона марказига бирлаштириш;

халқ таълими тизимининг мактабдан ташқари таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;

ҳудудий «Баркамол авлод» болалар марказлари ва ахборот-ресурс марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

ҳудудий «Баркамол авлод» болалар марказларида давр талаби ҳамда ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда долзарб касбларнинг бирламчи асосларини ўргатиш учун тўгараклар, шу жумладан робототехника, дастурлаш бўйича йўналишлар сонини кўпайтириш каби бир қанча вазифалар топширилган.

Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан туманда Халқ таълими бўлими тасарруфидаги "Баркамол авлод” болалар марказида ташкил қилинадиган робототехника тўгарак хонаси учун зарур моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 2019 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман ҳокимининг фармойишига асосан 70 274000 (Етмиш миллион икки юз етмиш тўрт минг) сўм маблағ туман Халқ таълими бўлимига ажратиб берилди. Натижада тумандаги ўқувчиларга ўз истеъдодини намоён этиш учун кенгроқ имкониятлар яратиб берилади.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно
31-07-2019, 07:45
22 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.