» » Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши ХIV сессияси 1-сонли қарори

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши ХIV сессияси 1-сонли қарори

Халқ депутатлари Янгибозор туманиКенгашнинг 3 июлдаги "2016 йил ҳосили учунетиштирилганғаллаўрим йиғим терими мавсуми якуни, такрорий экинлар экишни якунлаш, ғўза тарбиясидаги кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирлар ҳамда ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўза зараркунандаларига қарши биологик ишловни янада кучайтириш фермер хўжаликлари дала шийпонлари қурилиши тўғрисида" 14-сеесияси 1-сонли қарори.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 майдаги 
ПҚ-2529-сонли қарорига асосан 2016 йил мавжуд ғалла ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва давлатга бошоқли дон сотиш бўйича тумандаги фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилган ишларининг ижроси, ғалладан бўшаган ер майдоларида такрорий экинлар экишни якунлаш, ғўза тарбиясидаги кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирлар ҳамда ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўза зараркунандаларига қарши биологик ишловни янада кучайтириш фермер хўжаликлари дала шийпонлари қурилиши тўғрисидаги масала халқ депутатлари Янгибозор тумани тумани Кенгаши сессиясида кенг муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши сессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Янгибозор тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи – О.Юсупов ва туманФермерлар Кенгаши бошлиғи – А.Шержановларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 майдаги ПҚ-2529-сонли қарорига асосан 2016 йил мавжуд ғалла ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва давлатга бошоқли дон сотиш бўйича тумандаги фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилган ишларининг ижроси, ғалладан бўшаган ер майдонларида такрорий экинлар экишни якунлаш, ғўза тарбиясидаги кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирлар ҳамда ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўза зараркунандаларига қарши биологик ишловни янада кучайтириш фермер хўжаликлари дала шийпонлари қурилиши тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги 1 та фермер хўжаликларининг буғдой экилган далаларида белгиланган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги ва бунинг натижасида кўзланган хосилни олиш имконияти бўлмай давлатга буғдой сотиш шартномасини бажармаганлиги, 1 та фермер хўжалиги туман ҳокими қарорида белгиланган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига нисбатан ўз бошимчалик билан режадан 8 гектар майдонга ортиқча кузги буғдой, такрорий экин 8,5 гектар майдонга ортиқча шоли экканлиги, ғўза тарбиясидаги агротехник тадбирларни бажармаганлиги тўғрисидаги туман фермерлар Кенгаши хулосаси маъқуллансин.

3. Туман фермерлар Кенгашининг ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий комиссияси хулосасига мувофиқ, буғдой экилган далаларида белигиланган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги ва бунинг натижасида кўзланган хосилни олиш имконияти бўлмай давлатга буғдой сотиш шартномасини бажармаганлиги ҳамда, туман ҳокими қарорида белгиланган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига нисбатан ўз бошимчалик билан режадан 8 гектар майдонга ортиқча кузги буғдой, такрорий экин 8,5 гектар майдонга шоли экканлиги, ғўза тарбиясидаги агротехник тадбирларни бажармаганлиги сабабли:

- "Бошқирших” қишлоғи худудида жойлашган пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги "Оллаберган Иброхим Суҳроб” фермер хўжалигининг умумий 
38,2 гектар, шундан 35,0 гектар экин ер майдони туман ҳокими заҳирасига қайтарилсин.

- "Бошқирших” қишлоғи худудида жойлашган пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги "Насиба” фермер хўжалигининг умумий 37,6 гектар, шундан 
35,2 гектар экин ер майдони туман ҳокими заҳирасига қайтарилсин.

- "Ширинқўнғирот” қишлоғи худудида жойлашган пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги "Жавлонбек Ўткирбек” фермер хўжалигининг умумий 52,3 гектар, шундан 45,5 гектар экин ер майдони туман ҳокими заҳирасига қайтарилсин.

4. Туман фермерлар Кенгашининг ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий комиссиясига:

- Халқ депутатлари туман Кенгаши сессия қарори билан ер ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, туман ҳокими заҳирасига қайтарилган экин ер майдонларини қайта танловга қўйиш топширилсин.

5. "Қишлоқхўжаликкимё” ХАЖ туман филиали (У.Ғаниев), "Урганчнефтебаза” УК Янгибозор тумани вакили (Э.Қаландаров), Янгибозор тумани электр тармоқлари корхонаси (Ш.Қўзиев), туман давлат солиқ инспекцияси (Э.Тажибаев), туман тижорат банклари ва тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда ер ижара шартномаси бекор қилинган фермер хўжалигига етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар бўйича юзага келган қарздорликни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ундириш бўйича барча зарур чораларни кўрсинлар.

6. Туманда 2016 йил ҳосили учун етиштирилаётган ғўза тарбиясидаги кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирлари ҳамда ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўзаларни қўшимча озиқлантириш, чуқур юмшатиш тадбирларини, қўшимча бир марта баргдан озиқлантириш, ғўза зараркунандаларига қарши биологик ишловни ҳамда фермер хўжаликлари дала шийпонлари қурилиши ҳамда фермер хўжалиги ишчилари ва механизаторларига дала бошида керакли шароитлар яратиб бериш ишларининг ижросини таъминлашда қолоқликка йўл қўяётган қуйидаги фермер хўжаликлари огоҳлантирилсин.

Жумладан:

- Ширинқўнғирот қишлоғи ҳудудида:

-"Эркин Наврўз” фермер хўжалиги,

Бўзқалъа қишлоғи ҳудудида:

-"Жасурбек Миржалол Сапаргул” фермер хўжалиги,

-"Дарёлик обод барака” фермер хўжалиги,

Боғолон қишлоғи ҳудудида:

-"Шухрат Боғибек Сирож” фермер хўжалиги,

Қаландардўрман қишлоғи ҳудудида:

-"Дилбек Сухроб Санъат” фермер хўжалиги,

-"Рўзимбой Бунёд Тўлибой” фермер хўжалиги,

-"Рўзмат Саркотиб” фермер хўжалиги,

-"Акмал Ибратбек” фермер хўжалиги,

Оёқдўрман қишлоғи ҳудудида:

-"Паҳловон пахта ғалла” фермер хўжалиги,

Бошқирших қишлоғи ҳудудида:

-"Кимё Пантера Агро” фермер хўжалиги,

-"Обод Муҳаммад Али” фермер хўжалиги,

Чўболончи қишлоғи ҳудудида:

-"Олтинкўл универсал” фермер хўжалиги,

-"Маржон Мафтуна” фермер хўжалиги,

7. Халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Р.Шержанов)га :

- Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида қишлоқ хўжалиги сохасида фермер хўжаликлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман фермерлар Кенгаши ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий комиссияси ҳисоботларини эшитиш масаласини киритсин;

- Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияларида фермер хўжаликлари фаолиятини, соҳа раҳбарлари ва ҳудуд раҳбарлари (ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи)нинг, бириктирилган туман Кенгаши депутатларининг ҳисоботларини эшитиб бориш масаласини киритиб борсин;

- Банк, солиқ ва таъминотчи идоралардан шартнома шартларини бажарилиши ва фермер хўжаликлари билан ўзаро қарздорликларни камайтириш борасида ҳисоботларини туман Кенгаши сессиясида эшитилишини таъминласин.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Аграр ва сув хўжалиги ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Р.Шержанов)га юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими: О.Мадрахимов.

 




скачать dle 10.4фильмы бесплатно
4-07-2016, 17:18
476 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.