» » Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг XXXVI сессияси

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг XXXVI сессияси

Ўзбекистон "Адолат” социал демократик партиясидан Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига сайланган депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан йўл инфратузилмасини, айниқса, ички кўчаларни сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон "Адолат” социал демократик партиясидан Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига сайланган депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари мухокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон "Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Янгибозор туман Кенгаши депутати М.Ўрозметова Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни ижроси ҳамда Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясининг "Жамоатчилик назорати–қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида туманда йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (И.Олимов), туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Р.Жуманов) билан ҳамкорликда;

- туман ҳудудидаги жорий таъмирга мухтож ички йўллар ҳолати тўлиқ ўрганиб, уларни манзилли давлат дастурига киритиш,

- 3 ой муддатда туман ҳудудидаги ички йўлларида аниқланган муаммо ва камчиликларни ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилсин.

- бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясига ҳар чоракда ахборот тақдим этиб борсинлар.

3. Туман ички ишлар бўлими (Ж.Пирязов)га, Хоразм вилоят экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси инспектори (М.Алламов)га,

- Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 18 ва 24-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажармаслик, яъни жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлларнинг элементлари шикастланишига йўл қўйиш, зарар етказиш каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тизимли мониторинг ишларни,

- қонунбузарларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш амалиёти ва хуқуқий таъсир чораларини кучайтириш,

- барча корхона ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида йўллардан фойдаланиш қоидалари ҳамда ушбу қоидаларни бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиш юзасидан тегишлича тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил қилсинлар.

4. Ушбу қарор ижроси юзасидан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарлари Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясига ҳар чоракда ахборот тақдим этиб борсинлар.

5. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутатларига:

- туманда йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

- қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича депутатлик назоратини ташкил этиш;

- йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тегишли чоралар кўриш;

- ҳар бир депутат, ўз сайлов округидаги аҳоли ўртасида йўллардан фойдаланиш қоидалари юзасидан тушунтириш тарғибот ишларини олиб борсинлар

6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия (С.Абдиримов) ҳамда туман ҳокими ўринбосари С.Маткурбанов зиммаларига юклатилсин.

7.Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши
раиси, туман ҳокими О.Мадрахимов

скачать dle 10.4фильмы бесплатно
3-03-2018, 14:22
323 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.