» » Туман ҳокимлиги аппарати

Туман ҳокимлиги аппарати



Туман ҳокимлиги аппаратида жами 19 киши фаолият кўрсатади. Булар Туман хокими ёрдамчиси, ҳокимининг туртта йўналиш бўйича ўринбосарлари, уларнинг бешта нафар мутахассислари, худудларни комплекс ривожлантириш булими ва иккита мутахассислари, ташкилий-назорат гуруҳи ва битта мутахссиси, Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, ҳуқуқшунос, бош ва ёрдамчи хисобчилар, канцелярия мудири ва мухассисларидан иборат.

Бўлинмалар фаолияти уларнинг раҳбарлари томонидан Туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида ташкил этилади.

Туман ҳокимлиги аппарати:

- сохалар ва худудларда ўтказилаётган ислохотларни чуқурлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурларнинг амалда бажарилишини таъминлайди

- ҳокимлик муҳокамасига киритилаётган ҳужжатлар лойихаларини белгиланган муддатда ишлаб чикилишини ташкил килади. Юкори ташкилотлар ҳамда ҳоким қарор ва фармойишларининг махаллий бошқарув органлари ҳамда идоралари томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва назоратини ташкил қилади

- бўлим, гуруҳ ва котибият ваколатига тааллукли масалалар бўйича тахлилий ҳужжатларни тайёрлайди ва ҳокимликка тушган ахборот, таклиф ва мулохазаларни умумлаштиради. Туман ҳокимлиги аппарати бўлинмалари фаолиятига Туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари раҳбарлик қилади. Уларнинг ички аппарат ва хужжатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти ташкилий-назорат гуруҳи томонидан мувофиқлаштириб борилади.


скачать dle 10.4фильмы бесплатно
4-01-2019, 18:06
2494 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.