» » » Халк таълими ходимларининг Август кенгаши

Халк таълими ходимларининг Август кенгаши

Ҳурматли халқ таълими ходимлари!
 Мухтарам устозлар!
    Аввало барчангизни мамлакатимизнинг қутлуғ 28 йиллик байрами ҳамда тобора яқинлашиб келаётган янги ўқув йили  бошланиши  ва "Билимлар куни” билан қизғин муборакбод қиламан.
      Мамлакатимизда  мустақиллик йилларида таълим соҳасида  амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар таълим-тарбия  сифатини  ошириш, ўқитиш мазмунини  янгилаш, такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, жисмонан соғлом, маънан етук, баркамол  авлодни  тарбиялаш учун  зарур шарт- шароитлар яратиб берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг   "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан 2017 -2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг  бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниши, халқ таълими тизимида ўзига хос  ва ўзига мос аҳамият касб этади.  Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи бўлими Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланиши мамлакатимизда ижтимоий соҳа айниқса таълим соҳасига берилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Халк таълими ходимларининг Август кенгаши
     Маълумки, халқимиз Ватанимизнинг  кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш  йўлини очиб берган буюк тарихий  воқеа-  Ўзбекистон Республикаси давлат  мустақиллигининг   28 йиллиги " Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон !”  шиори остида ўтказилиши ҳар биримиздан фидоийликни талаб қилади. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан таълим ходимлари  фидоийликни янада  оширсалар, биз ўйлаймизки Ўзбекистон  Республикасининг ривожланишига ўз ҳиссамизни  қўшган бўламиз.
 
 
Халк таълими ходимларининг Август кенгаши
           Ўзбекистон Республикасининг  "Таълим тўғрисида”ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги  қонунларида мактаб  таълимини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга аълоҳида эътибор қаратилган. Бу борада  мактаб таълимини ривожлантиришга қарата, инвестиция, обод қишлоқ ва обод марказ дастурлари доирасида  тумандаги 28 та умумтаълим мактаблари ва 3 та мактаб филиалларининг 7 тасида мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Ушбу таълим муассасалари 2 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб маҳаллий бюджет маблағларидан 1535.0 млн сўм маблағ, 5 тасида мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларига республика бюджети маблағларидан 6963.4 млн сўм пул маблағлари молиялаштирилиб таъмирлаш ишларининг олиб борилиши ва фойдаланишга топширилиши мустақиллигимизнинг 28 йиллигига муносиб туҳфа бўлди. Шунингдек туман иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг халқ таълими бўлими тасарруфига ўтказилиб янгидан 32-сон умумий ўрта таълим мактаби ташкил қилиниши ўқувчиларнинг қулай шароитларда сифатли таълим тарбия олишларига хизмат қилади. 
    Ҳурматли педагоглар, халқ таълими  ходимлари !
         Халк таълими ходимларининг Август кенгаши
          Баркамол авлод тарбиясида спортнинг ўрни аълоҳида аҳамиятгга эга, спорт орқали ёшлар қалбига она Ватанга мухаббат, шунингдек, матонат ва жасорат  туйғулари шакллантирилади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ҳар бир соҳада ўзгариш ва янгиликлар  бўлгани каби фан, таълим, маданият ва айниқса спорт соҳасида ҳам  салмоқли ўзгаришлар  бўлди. Таълим-тарбиянинг узвий бўлаги бўлган спорт соҳасини ислоҳ этиш, замонавий андозалар асосида янада ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилди, Умуман олганда ёшларни спорт билан шуғулланиб, юксак марраларни эгаллашда  ҳуқуқий асослар ва иқтисодий шарт-шароитлар яратилгани порлоқ келажак сари ташланган жиддий қадамлардан бири  ҳисобланади. 
Ҳурматли конференция қатнашчилари!
Шуни фахр билан айтишни истардимки 4-сон мактабнинг 10-синф ўқувчиси  Элбек Мадаминов 2018 йил  Қозоғистон Республикасининг Кентау шахрида ўтказилган Осиё чемпионатида  65 кг вазнда ЛАЙК КАНТАКТ йўналишида фахрли 3-ўринни эгаллаб бронза медалини қўлга киритди. 30-сонли мактабининг  география фани ўқитувчиси Қудрат Эркинов, 10-сон ихтисослашган мактаб интернатининг информатика  фани ўқитувчиси Нигора Машарипова, математика фани ўқитувчиси Икром Эшчанов, инглиз тили фани ўқитувчиси Мавлуда Тўлиева, 20-сонли мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Муаттар Ўтамуротовалар бугун ўз билими ва салоҳиятини намойиш қилиб, кўплаб муваффақиятларга эришмоқдалар.                              
          Мухтарам устозлар !
     Бизнинг асосий вазифамиз  ёшларга фақатгина билим беришдангина иборат эмас, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларни турли ёт ғоя ва "оммавий маданият” таъсиридан асраш, илм –фан, касб-ҳунар ўрганишга бўлган  интилишларини  ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида жиноятчилик  ва ҳуқуқбузарликларнинг  олдини олишда  оила, маҳалла, таълим муассасаси  жамоат ташкилотлари  вояга етмаганлар тақдирига маъсул  эканликларини айтиб ўтишни ўринли деб ўйлайман, бугун дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан тўғри хулоса чиқара оладиган, ўз юртига, халқига садоқатли бўлиш  туйғуси билан яшайдиган  ёшлар-инсонлар қилиб тарбиялаш, бизнинг  муқаддас бурчимиз  эканлигини айтиб ўтишни  ўринли деб ўйлайман. Бугунги  кунда ёшлар тарбияси  долзарб масалалардан бири  ҳисобланади. Ёшларимизнинг фаоллиги бу энг аввало сизнинг меҳнатингиз самарасидир. 
        Донишмандларимизнинг  ”Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди ” деган доно фикрларини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак  ҳақиқатан тўғри фикр эканлиги, ҳозирги даврга мослигини, тарбияда  асло бўшлиқ бўлмаслигини  яна бир  карра таъкидлаб  ўтмоқчиман.  Таълим муассасаларида ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндошиб мустақил ишланмас экан бундай ҳолатлар содир бўлаверади. Оила ўз вазифасини, мактаб ўз вазифасини, маҳалла ўз вазифасини бажариб борса бундай нохуш холатларнинг олди олинган бўлар эди. Вояга етмаганларнинг  маънавий етуклигини, шунингдек, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, оилавий муҳитини ўрганиш, ота-оналарга педагогик-психологик йўналишдаги маслаҳатларни беришда психологлар хизмати сезилмаяпти, вояга етмаганларнинг мойиллиги етарлича ўрганилмаяпти. Ҳар бир мактабда фаолият кўрсатаётган психолог  хизмати тўғри режалаштирилган бўлса, бундай салбий оқибатларнинг олди олинган бўларди, демак биз  вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил  қилиб, уларнинг маънавий етуклигини таъминлаб, ёшларни салбий ҳолатлардан асрашларимиз   зарурлигини ҳар биримиз дилдан ҳис қилсаккина натижага эришаоламиз. Бунинг учун таълим муассасаларида ҳар бир оилада интернетдан тўғри фойдаланишни йўлга қўйишимиз  зарурлигини айтиб ўтмоқчиман. "ZiyoNET” электрон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишга эътибор қаратиш бугунги кун талаби эканлигини, ҳар бир ота-она, ҳар бир маҳалла фаоллари,  ҳар бир пепедагог  маъсул эканлигини қайта таъкидлаб ўтмоқни жоиз деб  биламан. 
          Ўқувчи- ёшларга энг ишончли, сараланган билим ва тарбия берувчи манба бу китобдир. Ўқувчиларни китобхонликка қизиқтиришда кутубхоначининг  ҳамкорлиги зарур, бунинг учун улар изланувчан ва маҳоратли бўлишлари керак, болалар қалбида меҳр уйғота билишлари керак Ахборот асрида  бефарқ ва бепарво бўлмасдан, аксинча ён –атрофимизда содир бўлаётган  воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик билан яшаш лозимлигини ҳаёт тақозо қилмоқда. Бу борада китобхонлик маданиятини ошириш,  ёшларни китобга қизиқтириш каби чора-тадбирларни янада кучайтиришимиз зарур.            Халк таълими ходимларининг Август кенгаши
Ҳурматли конфереция иштирокчилари!
Тарбиялаётган ёшларимиз ўз  Ватанига халқига, ота-онасига содиқ баркамол инсон бўлиб камол топишлари керак, бу борада педагогларимиз, мураббий ва тарбиячилар, барча халқ таълими ходимлари зиммасига улкан маъсулият юкланади. Ана шундай маъсулиятли ишларингизда барчангизга куч-қувват, ғайрат-шижоат мустаҳкам соғлик  тилайман
    Сизларни Республикамиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами ва  янги ўқув йили бошланиши   билан  қизғин табриклаб,  ишларингизда  омад тилайман.
             Байрамингиз қутлуғ бўлсин !
 
 
 
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
скачать dle 10.4фильмы бесплатно
24-08-2019, 13:24
114 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.