» » » 30 та янги намунавий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.

30 та янги намунавий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.

 

 

Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар  натижасида бугун  мамлакатимизда бўлганидек, вилоятимиз туман ва шаҳарларида ҳам аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг турмуш фаравонлиги юксалиб бормоқда. Биргина "Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, бозор инфратузилма объектларини қуриб, кўчаларни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаларини қуриш, электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бекатлар қуриш ишлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми сифатида Янгибозор туман марказий қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун "Намунавий обод марказ” дастури  лойиҳаси ишлаб чиқилди.  Унга асосан намунавий типдаги арзон уй-жойларга кам таъминланган  ва муҳтож оилаларни жойлаштириш туман комиссиясининг аҳолини ижтимоий-қўллаб-қувватлаш мақсадида, уй-жойга муҳтож кам таъминланган , ногиронлиги бўлган аҳоли учун давлат хусусий шерикчилиги асосида 200 кв.метр ҳажмли 30 та уй-жой қуриб бериш тўғрисидаги таклифи мақулланиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Қисқа муддатда қурилиш ишлари якунланди.

30 та янги намунавий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.Уйларни хонадон эгаларига тантанали топшириш, уларни қутлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан тадбир ташкил қилинди. Унда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, бугун мамлкатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар шу қатори вилоятимизда амалга оширилаётган  қатор ишлар тўғрисида сўзлади. Янги намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойга эга бўлган хонадон эгаларини муборакбод қилиб, уларга сертификат ва эсталик совғаларини топширди.  

30 та янги намунавий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.Шу билан биргаликда янги уй-жойлар ёнгинасида қурилиб, ишга тушган  "Хоразм-барака чеварлари”  кохонасининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Айни дамда мазкур корхона Хитой, Тайванд, Малазия давлатлари билан шартнома асосида 50 дан зиёд тикув машиналарини келтирган. Корхонада юздан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди.


30 та янги намунавий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.Айниқса уларнинг орасида  30 та уй-жой эгаларининг  борлиги,  ишсиз, оғир шароитдаги аёллар учун улкан имконият бўлди.

 

 

 

  

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно
30-08-2019, 09:15
93 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.