» » » Ҳамиша навқирон мангу баҳорсан-воҳада довруғли Янгибозорсан

Ҳамиша навқирон мангу баҳорсан-воҳада довруғли Янгибозорсан

Ҳамиша навқирон мангу баҳорсан-воҳада довруғли Янгибозорсан Ҳамиша навқирон мангу баҳорсан-воҳада довруғли Янгибозорсан
"Матти бобо”қовунлари
Туманда шу куннинг пешқадам фермерлари ҳақида гап кетгудек бўлса биринчи галда "Матти бобо” пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган  фермер раҳбари Мақсудбек Ақмуродовнинг номини тилга олишади. Хокимнинг қишлоқ хўжалиги буйича ўринбосари Сардорбек Қўшимовнинг тавсияси буйича ушбу фермер далаларида бўлдик. Мақтовли деганича бор экан. Қадим "Россия” савхозининг дала майдонлари.”Умри ”шолидан бошқа экинни кўрмаган бу далаларда  бободеҳқоннинг ақли заковати ва меҳнати билан бугун гектар-гектар ғўзалар баравж ўсмоқда. Гектарланган майдонларда полиз экинларининг айни пишиб етилган даври.
Ҳа, дарвоқе яқинда Хивада бўлиб ўтган қовун сайлида фермер хўжалиги ўзининг тилими тилни ёрар қовунлари билан қатнашди. Албатда совриндор бўлди. Телевизор билан мукофотланди.
-Қовун сайлида ҳар йили қатнашиб келаман,-дейди фермер Мақсудбек Ақмуродов,-Қовуннинг экспортбоп навини экканмиз.Шу кунлар қовуннинг бозори чаққон. Яхшигина даромад бўляпди.
Хоразмда "сори ”қовун номи билан машҳур бу нав пўчоғи қаттиқ, ширали, узилгандан кейин ҳам анча вақтгача турадиган хилидан. Бир сўз билан айтганда экспортбоп нав. Селкада экилиб, бир иккита озиқлантирилади. Умуман суғорилмайди.Ана шунда унга шира кирадида.
Қовун далаларини айланамиз. Қуёшнинг заррин нурлари остида тиллодек товланиб ётган қовунларни кўриб кишининг ҳаваси келади. Фермернинг ишчиси- қовунчи Маматсоли Жуманиёзов даладан узиб келтирган қовунни тиликлайди. Оҳ,оҳ мазасига гап йўқ.
-Бу қовунлардан бир тўйиб есангиз келгуси йил кузгача мазаси оғзингизда қолади,-дейди Маматсоли ака.-Аммо тунда шақолларнинг "хужум”қилаётгани ёмон бўляпди.Эҳтиёт чораларини кўриб қўйяпмиз. Даланинг ҳаммаёғини икки уч қатордан сим билан тўсиб қўйдик.Шақоллар симга урилиб изига қайтиб кетади.
Ҳа,ҳар бир ишнинг ўзига яраша машаққати бор. Буни чидаганга чиқарган дейиш тўғри бўлади.Ўз уйи ,оиласи бағридан келиб 10-15 километр узоқликда деҳқончилик қилиш,халқ дастурхонига шундай ажойиб неъматларни тортиқ қилишни ўзи бўлмайди-да.
"Матти бобо” фермер хўжалигининг умумий ер майдони 135.6 гектарни ташкил этади. Шундан жорий йилда 10.9 гектарига буғдой экишган деҳқонлар гектаридан 63 центнердан баракали ҳосил олишди. 90.3 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.Айни кунларда кўсаклар пишиб етилиб, очила бошлаган. Булардан ташқари 6 гектар майдонга полиз экинлари, сабзовот, картошка ва албатда шоли ҳам экишган.Экинлар баравж, дуркун ўсмоқда, ҳосил чўғи эса  салмоқли. 34 нафар ишчининг қозони шу фермер хўжалиги орқасидан қайнаб турибди.
-Ерларимиз "Қиличниёзбой”арнасининг ёнбошида жойлашган боис сувга унчалик эҳтиёж сезмаймиз,-дейди фермер М.Ақмуродов.-Айрим далаларимизнигина суғорамиз. Дала шароитини яхши тушунмасангиз ерлар захлаб экинлар қуриб қолади.
Ҳар йили туманда пешқадамлар сафида режаларини уддалаб келаётган фермер аъзоларининг бу йил ҳам шохсупадан тушмай давлат режаларини ошиғи билан бажаришларига ишонч билдириб изимиза қайтдик.Ишончимизга сабаб бор.Уям бўлса бу йилги ҳосил салмоғининг юқорилиги.
"Эломон”нинг довруғи
Паҳловон эрталаб уйқудан уйғонгач 12 гектарлик маккажўхори даласига қараб йўл олди. Бунинг сабаби бор эди.Чунки эрта-индин ўримга тушиш керак. Силос жамғариш лозим. Ахир чорвага йил ўн икки ой озуқа керак. Бунинг тодорагини ҳозирданоқ кўрмаса бўлмайди. У маккажўхоризор далаларини айланар экан кўнгли анча таскин топди.”Ўзиям зап етилибдида”кўнглидан ўтказди Паҳлвон. Аммо дала пича намроқлиги боис ўримни икки кун кейинга сурди. Бугун Паҳловоннинг хамкасби-қўшни чорва фермери ўримга тушган. Кеча ёрдамга айтгани эди ҳаёлидан ўтказди фермер.”Икки кун унга ёрдам берсам, у ҳам менга ёрдамга чиқади.Хаш-паш дегунча силосни ҳам босиб бўламиз.”
Паҳловон Маҳмудов тумандаги чорвачиликка ихтисослашган "Эломон” фермер хўжалигига раҳбарлик қилади. Фермерчиликни саноқли бош қорамол билан бошлаган фермернинг бугун қўраси зотдор моллар билан тўла.
-Чорвани боққанга кўра зотдор моллардан олиб боққан  маъқул,-деган эди бир гал узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатиб бугун қарилик гаштини сураётган устози Жумабой ака Ўтамов Паҳловонга.-Ҳам қўранг тўлади, ҳам чўнтагинг.
Фермер Польша ва Голландиядан зотдор  сигирлар олиб келди. Бугун уларнинг бош сони 106 тани ташкил этади. Сигирлар бугунги кунда болалаган бўлиб, 60 бошдан зиёд бузоқлар ҳам парваришланмоқда. Зотдор сигирлар эмасми ҳар бир камида кунига 30 литрдан сут бермоқда.
-Кунига 450-500 литрдан сут  сотяпмиз дейди,-фермер Паҳловон Маҳмудов.-Яна хориждан зотдор қорамоллар олиб келиш ниятидаман. Келажакда чорва бош сонини кўпайтириб сутни ўзимизда қайта ишлашни режалаштиряпмиз.
Сутни  қайта ишловчи мини заводлар қурилса албатта бир сўм, беш олти сўм бўлиши табиий. Ҳам одамлар ишли бўлади. Ҳам фермерга даромад.
Чорва озуқа билан тирик. Молга берсанг соз емиш боқар сени ёзу қиш деган халқ мақоли ҳам айнан чорва учун айтилган. Фермер чорва қишлови учун ҳозирданоқ ҳаракатни бошлаб юборган.12 гектар майдонга силос учун маккажўхори, 14 гектар майдонда беда, 3 гектар майдонга хашаки лавлаги,2 гектар майдонга чорва озуқаси учун ошқавоқ экилган.
Чорва молларини соғиш тўла механизациялашган. 8 нафар ишчи чорва молларини парвариши учун маъсул. Уларга тўла меҳнат шароитлари яратиб берилган. Чунки шароит яхши бўлган жойда ишда унум ва барака бўлади.
Ҳа "Эломон” энди оёққа туриб келаётган фермер хўжаликларидан. Шундай бўлсада ўзларининг фидоий меҳнатлари билан элнинг ҳам раҳбарларнинг ҳам оғзига тушди.Насиб этса ҳали унинг довруғи тоғ ошади.Биз бунга ишонамиз.
Ҳамиша навқирон мангу баҳорсан-воҳада довруғли ЯнгибозорсанҲамиша навқирон мангу баҳорсан-воҳада довруғли Янгибозорсан
Жаннатий инсон
Рўзимат ота Тохиров узоқ йиллар тумандаги 6-сон мактабида педогоглик қилди. Ишлагандаям зап ишлади. Физика фанининг пири бўлиб танилди.”Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган ўқитувчи "унвонини олди. Ўша даврларда унинг тайёрлаган ўқувчиларинг 90, 95 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирарди. Бу ҳазилакам гап эмас албатта.Бу ўқитувчининг қанчалик билим ва иқтидорга эга эканлигидан далолат.Бугунги кунда отанинг собиқ ўқувчилари халқ хўжалигининг турли жабҳаларида фаолият юритишмоқда.
Рўзимат отанинг оиласи ҳам, қизи Санобар ҳам ўқитувчи.Тўртта ўғлининг бари олий маълумотли.Эл корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб етишишди.
Рўзимат ота Тоҳиров нафақага чиққач ҳам уйда оёғини узатиб тинч ўтирмади. Туман хокимлиги билан шартномага  3 гектар ер олди. Боғ ташкил этди. "Мамут ота” боғдорчилик фермерига асос солди.Бугун у яратган боғ тумандагина эмас балки вилоятда ҳам нўмир бир десак асла муболаға эмас.
-Яхшидан боғ қолади дейишади. Рўзимат ота нафақага чиққунча ўзидан комил шогирдлар қолдирди. Нафақага чиққач ўзидан боғ қолдираётган меҳнаткаш, ҳалол инсонлардан биридир. Бунинг ўхшашлик томонини бир кўринга. Ҳар иккаласида ҳам халққа,элга нафи тегади,-дейди тўлқинланиб туман хокими Ўктам Қурбонов фахр билан.
Унинг боғда меванинг ҳар хил турларидан бор. Айниқса олма, нокнинг турли навлари.  Шафтолининг беш олтита тури етиштирилмоқда.Хуллса боғда ҳамма меванинг туридан бор. Бир ярим гектар майдонда узум парваришланмоқда. Узумнинг тоифи ,Ризамат ота каби навлари нинг айни ширага кираётган пайти.
-Элимиз дастурхонига мўл-кўл мева маҳсулотлари етказиб бераётганимиздан ҳурсандмиз,- дейди Рўзимат ота фахр билан.-Элимиз меваларимиздан тановул қилиб раҳмат айтишса шу бизга кифоя.
Рўзимат отадек жаннатий инсонлар камдан кам топилади. Етмишни қоралаб қолган бўлсада ҳамон элга фойдаси тегаётган бундай инсонларнинг борлиги келажак авлод учун ибрат намунасидир.
Болтабой Матқурбонов, "Қишлоқ ҳаёти" газетаси мухбири
 
Манба: муаллифнинг фейсбукдаги шахсий саҳифаси
скачать dle 10.4фильмы бесплатно
4-09-2019, 10:02
90 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.