» » » Хар бир оила тадбиркор Давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар

Хар бир оила тадбиркор Давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар

 

Хар бир оила тадбиркор Давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги аҳоли томорқаларининг шўрланиши юқори бўлган худудларда коллектор тармоқларини таъмирлаш-тиклаш орқали томорқадан фойдаланиш самарадорлигини яхшилаш учун туман маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан жами 96,9 млн.сўм маблағ ажратилиб, ҳозирда 5,9 км коллектор тармоқларида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида Манғитлар ва Бўстон маҳаллаларидаги 270 та хонадонларнинг шўрланиши юқори бўлган жами 29,7 гектар томорқа ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, томорқалардан фойдаланиш самарадорлиги ошишига эришилади.

Ҳар бир оила тадбиркор Давлат дастури доирасида туман тижорат банклари, молия идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан аҳолига кенг қамровли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди, 4808 та оилаларга шундан 937 та кам таъминланган оилаларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида тарғибот материаллари тарқатилди. Натижада тумандаги 871 та оилага 10858,3 млн.сўм турли йўналишлардаги кредит маблағлари ажратилиб, шундан 791 та кам даромадли ва кам таъминланган оилаларга 7009,0 млн.сўмлик кредит маблаглари ажратилиши таъминланди. Ажратилган кредитлар асосан чорвачилик, паррандачилик, қўйчилик, асаларичилик, тикувчилик, хунармандчилик, қандолатчилик ва бошқа йўналишларда ажратилди.

Бундан ташқари туман ҳокимининг тегишли фармойишига асосан маҳаллий бюджет даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 30,3 млн.сўм маблағ ажратилиб, тумандаги 350 та кам таъминланган ва ехтиёжманд хонадонларга 3500 туб мевали ва 80500 туб сабзавот кўчатлари бепул тарқатилиб экилиши таъминланди.

Шу билан бирга тумандаги кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимининг қарорига асосан тумандаги такрорий экин экишга хохиши бўлган 298 та кам таъминланган ва мухтож оилалар рўйхати шакллантирилди ҳамда ғалла ҳосилидан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экиши учун 120 та фермер хўжаликлари бириктирилиб жами
31,7 гектар майдон ажратиб берилди.

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно
6-09-2019, 10:34
12 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.