» » » ПАХТА ТЕРИБ 10 КУНДА БИР ЯРИМ МИЛЛИОН СЎМ ИШЛАДИМ

ПАХТА ТЕРИБ 10 КУНДА БИР ЯРИМ МИЛЛИОН СЎМ ИШЛАДИМ

Манғитлар маҳалласида яшовчи Дилором Матяқубова жуда меҳнаткаш, камтар аёл. У қўшни аёллар, шунингдек дугоналари билан пахта йиғим - теримида фаол қатнашмоқда. Далага кириб борар эканман, оппоқ пахталар орасида қўшиқ ҳиргойи қилиб, пахта териб юрган Дилоромга кўзим тушди. ПАХТА ТЕРИБ 10 КУНДА БИР ЯРИМ  МИЛЛИОН СЎМ  ИШЛАДИМ
-Мана дугоналарим билан теримда қатнашяпмиз. Уйда бўш ўтирмасдан, йиғимда озгина бўлса ҳам нафимиз тегса хурсанд бўламиз,-дейди Дилором.
Дилором кунига 120-150 кг гача пахта термоқда. Уюшқоқлик билан бошланган ёрдам айни дамда фермерга куч-қувват бағишламоқда. ПАХТА ТЕРИБ 10 КУНДА БИР ЯРИМ  МИЛЛИОН СЎМ  ИШЛАДИМ
-Биласизми, пахта териб ўн кунда бир ярим миллион сўм пул ишладим. Бу ҳам оила бюджетига қўшимча даромад. Ҳар куни терган пулимизни тарози бошида олиб кетамиз. Очиқ ҳавода, дугоналар билан пахта теришнинг ўзига яраша завқи бор,-дейди Дилором.
Янгибозор туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ скачать dle 10.4фильмы бесплатно
26-09-2019, 14:41
44 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.