» » » ТУМАНДАГИ 2-СОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ТУМАНДАГИ 2-СОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий қудрати, ижтимоий-маънавий ҳаёт даражасининг юксалиши таълим тизимининг рақобатбардошлиги, илм-фан тараққиёти билан белгиланади. ТУМАНДАГИ 2-СОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИШу боис мамлакатимизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, интеллектуал салоҳиятли, жисмоний баркамол авлодни шакллантириш устувор вазифалар сифатида белгиланган бўлиб, пировардида бугунги давр талабига жавоб бера оладиган таълим тизимини яратиш кўзда тутилган. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим тизими такомиллаштирилди, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилинди, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими тизими қайта кўриб чиқилди, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чоралари кучайтирилди.ТУМАНДАГИ 2-СОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Бу борада Янгибозор туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан мактабгача таълим соҳасида 2017 йил 1 декабр ҳолатига 3-7 ёшли болалар сони 6224 нафарни ташкил қилиб,
16 та давлат мактабгача таълим муассасаларида 1890 нафар болалар қамраб олинган, яъни қамров 30 % ташкил қилган.ТУМАНДАГИ 2-СОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Бугунги кунда туманимизда фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари сони 40 тани ташкил қилмоқда. Уларнинг 24 таси давлат, 14 таси оилавий нодавлат, 2 таси давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаларидир.
Ҳозирги кунга давлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар сони 3166 нафар, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган болалар 195 нафар, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги Оилавий мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган болалар 375 нафар, жами мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган болалар сони 3736 нафарни яъни қамров 56 % ни ташкил қилади.
Янгибозор туманида 2019 йил якунига қадар, 1 йиллик мажбурий таълимга 7 та мактабгача таълим муассасаларида 365 нафар болалар қамраб олиниши режалаштирилган.ТУМАНДАГИ 2-СОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ Давлат мактабгача таълим муассасаларини 2019 йил реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 330 нафар болалар қамраб олинади. Жумладан “Қадрият” маҳалласида 140 ўринга мўлжалланган 21-сон мактабгача таълим муассасаси 3 миллиард 832 миллион сўмга янгидан қурилди. “Катли” маҳалласидаги 140 ўринга мўлжалланган 28-сон мактабгача таълим муассасаси 2 миллиард 895 миллион сўм эвазига мукаммал таъмирланди. “Чўболончи” маҳалласидаги 140 ўринга мўлжалланган 8-сон мактабгача таълим муассасасида 895 миллион сўмлик мукаммал тамирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек давлат хусусий шерикчилиги асосида “Халқабод” маҳалласида 1 та 100 ўринли, “Олтинкўл” маҳалласида 1 та 120 ўринли мактабгача таълим муассасалари йил якунига фойдаланишга топширилади. Йил якунига қадар туманда мактабгача таълим муассасаларига болаларнинг қамровини 70 %га етказиш режалаштирилган. Ҳаммамизга маълумки Хоразм илояти прокуратурасининг ташаббуси билан туманимизда “Обод марказ” дастури доирасида 3 та маҳаллада аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, ижтимоий соҳа объектларини, йўлларни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаларини қуриш, электр, сув, газ таъминотини яхшилаш, бекатлар қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Марказий “Жалолиддин Мангуберди” кўчасида аҳоли учун барча қулайликларга эга, кўнгилочар ва дам олиш масканлари барпо этилмоқда. Мана шу ишларнинг давоми сифатида бугун тўлиқ таъмирланиб, иш фаолиятини бошлаш арафасида турган 2- сон давлат мактабгача таълим муассасасини кўришимиз мумкин.ТУМАНДАГИ 2-СОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ Мазкур бино “САЙЁР ҚУРУВЧИ БИНОКОР ИНВЕСТ” хусусий корхонаси томонидан жами 1 миллиард 25 миллион сўм пул маблағи ҳисобига мукаммал таъмирланди. Фаолият учун зарур бўлган барча турдаги янги жиҳозлар, мебеллар билан таъминланди. Бугун ушбу муассасага 140 нафар болажонлар қабул қилинди. Узлуксиз таълимнинг бирламчи бўғини ҳисобланган мактабгача таълим бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан бугун мазкур тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар елкамизга янада масъулиятли ва шарафли вазифа юклайди. Ишонамизки мазкур мактабгача таълим муассасаси туманимиздаги балки вилоятимиздаги энг илғор муассасалардан бирига айланади. Ўзининг салоҳиятини, юксак билимини, тажрибасини кўрсата олади.
Янгибозор туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ скачать dle 10.4фильмы бесплатно
1-10-2019, 09:14
57 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.