» » » ХИРМОНГА ЎЗ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШАМИЗ

ХИРМОНГА ЎЗ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШАМИЗ

Аҳолини пахта теримига жалб қилиш, пахта ҳосилини вақтида йиғиб-териб олишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш мақсадида “Шовот текстил” қўшма корхонаси фуқароларга таклиф мурожаатини йўллаган эди. Ана шу таклифга асосан туманга ҳудудлардан кўплаб теримчилар кела бошладилар. Шулар орасида Хивалик Озода Маткаримова ва Норжон Жабборовалар ҳам бор. Уларга барча шароитлар яратиб берилди. ХИРМОНГА ЎЗ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШАМИЗ
-Бугун мана телевизордаги эълонни кўриб Янгибозор туманига етиб келдик. Бизни жуда яхши кутиб олишди. Бу ердагилар кўнгли очиқ, яхши инсон эканлар. Бизга барча шароитни қилиб беришди. Эртга бизга ўнга яқин маҳалладошларимиз ихтиёрий қўшилишади. Буни қаранг бизнинг келишимиз туман ҳокимининг сайёр қабули вақтига тўғри келди. Туман ҳокими биз билан илиқ суҳбатда бўлди. Шу жойда теримчиларга совғалар тарқатди. Бундай муносабатни, имтиёзларни кўриб кўзинг қувонади. Насиб қилса туман хирмонига ўз ҳиссамизни қўшамиз,-дейди Хивалик О.Макаримова.
Янгибозор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИскачать dle 10.4фильмы бесплатно
9-10-2019, 15:29
42 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.