» » » ПАХТА ПУЛИМГА КИР ЮВАДИГАН МАШИНА ОЛДИМ

ПАХТА ПУЛИМГА КИР ЮВАДИГАН МАШИНА ОЛДИМ

“Олим ота” фермер хўжалиги 53,5 гектардан 143 тонна шартнома режасини 114 фоизга бажарди. Куни кеча фермер хўжаликда шу муносабат билан тадбир ўтказилди. Тадбирга бошланиш вақтидан сал эртароқ бордим. Дастурхонлар тўшалган. Катта қозонга дамланган ош атрофида маҳалла фаоллари. У ер бу ерда аёллар елиб-югуриб, хизмат қилишмоқда. Теримчиларни кутиб олишга тараддуд қилишяпти.ПАХТА ПУЛИМГА КИР ЮВАДИГАН МАШИНА ОЛДИМ Қуёш иссиғида бир паст ўтирдим. Фермер Ш.Хайтбоев билан суҳбатлашдим. Узоқдан қизларнинг овози эшитилди. Барчаси қувноқ кайфиятда дастурхонга келиб ўтиришди. Бир пиёла чой устида улар билан бир оз чақчақлашдик. Худди олдин ҳам яқин сирдош, дугона бўлган каби таассурот қолдиришди менда.ПАХТА ПУЛИМГА КИР ЮВАДИГАН МАШИНА ОЛДИМ Улардаги юқори кайфият аҳиллик, ҳамжиҳатлик ҳавасимни келтирди.Қизларнинг қўшиқ айтиб дастурхон атрофида кулгу аралаш суҳбати барчани жонлантирди. Улар менга теримдаги қизиқарли воқелар, фермер хўжалик яратиб берган шароитлар тўғрисида, ПАХТА ПУЛИМГА КИР ЮВАДИГАН МАШИНА ОЛДИМшунингдек пахта териб олаётган пулига оилага керакли бўлган буюмлар харид қилаётгани тўғрисида гапиришди. Ширин опа улар орасида энг илғор теримчи экан. “Яқинда келиним билан иккаламиз, пахта териб олган пулларимизни йиғдикда, рўзғор учун керакли бўлган кир ювадиган машина, янги музлатгич олдик. ПАХТА ПУЛИМГА КИР ЮВАДИГАН МАШИНА ОЛДИМУйда ҳар уларга қараганимда меҳнатнинг таги роҳат дея ўз ўзимга пичирлайман. Бу ҳам бир имконият. Уйда бўш ўтирмаймизда, теримда қатнашамиз. Даромадимиз ошади. Маҳалладошлар билан ким ўзарга терамиз баъзан.”-дейди опа.
Тадбир ҳам бошланди. Туман ҳокими Ў.Машарипов ҳам фермерни, хўжалик ишчиларини ва теримчиларни қутлаш учун тадбирда иштирок қилди. У ўз сўзида барчани режа бажарилгани билан қутлади ва эсталик совғаларини, пул мукофотларини топширди. ПАХТА ПУЛИМГА КИР ЮВАДИГАН МАШИНА ОЛДИМШундан кейин хушовоз хонандалар куй-қўшиқларини бошлаб юборишди. Теримчилар рақсга тушиб, маданий ҳордиқ олишди. Кичик бир эътибордан ҳам хурсанд бўлган фермер ёрдамчиларига кейинги ишларида куч-қувват тилаймиз.ПАХТА ПУЛИМГА КИР ЮВАДИГАН МАШИНА ОЛДИМ
Янгибозор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИскачать dle 10.4фильмы бесплатно
12-10-2019, 10:50
42 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.