» » » САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМ

САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Адлия маслаҳатчиси, вилоят прокурори ўринбосари Ғ.Абдуллаев Янгибозор туманидаги “Уйғур” ва “Оёқдўрман” қишлоқларида сайёр қабул ўтказди. Учрашувда туман ҳокими Ў.Машарипов, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМ Қабулда аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, электр энергияси тизимидаги узиЛишлар тўғрисида мурожаатлар бўлди. Оёқдўрман қишлоғи “Халқобод” маҳалласи “Кўркам” кўчасида яшовчи Элбек Рўзимбоев шу ерда истиқомат қилувчи аҳолига чиқинди ташлаш учун контейнер сўраб, мурожаат қилди.САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМ “Тозаҳудуд” ДУК туман филиалига бу масала бўйича керакли топшириқлар берилди ва 25 ноябр куни чиқинди ташлаш учун контейнер етказиб бериладиган бўлди. Шунингдек шу маҳаллада яшовчи Аҳмедова Дармон йўл ўртасида уйилиб қолган тош уюми қиш пайти мактаб ўқувчиларининг қатновида қийинчилик туғдираётгани, қаттиқ совуқ пайти йўл яхлаб, тайғоқ ҳолга келиб қолиш натижасида ҳаракатланиш оғир бўлаётагани сабаб, уюмни ёйиб текислаб беришда амалий ёрдам сўради.САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМ Муаммо жойида ҳал қилиниб, “Йўллардан фойдаланиш” УК туман бўлими томонидан уюм текисланди. Маҳалла фаоллари томонидан 7-сонли мактаб олдидаги қатнов йўлига ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зебра чизиқларини чизиб бериш бўйича мурожаат билдирилди. САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМШу ернинг ўзида “Йўллардан фойдаланиш”УК туман бўлими томонидан пиёдалар ўтиш чизиқлари чизилиб, мактаб ўқувчиларининг йўлдан хавфсиз ўтишлари учун белгилар қўйилди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИскачать dle 10.4фильмы бесплатно
23-11-2019, 15:28
43 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.