» » » САЙЁР ҚАБУЛ. МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛ. МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Куни кеча туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.САЙЁР ҚАБУЛ. МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Ўтказилган оммавий сайёр қабулларда Президент Администрацияси масъул ходимлари, Бош прокуратура ва Олий суд раҳбарияти, Ички ишлар вазирлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, “Ергеодезкадастр”, Экология ва Автомобиль йўллари давлат қўмиталари, Марказий банк, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Темир йўл ёнилғи таъминот бошқармаси раҳбари, ҳудудий сектор раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлардан мутасаддилар иштирок этди.САЙЁР ҚАБУЛ. МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Қабулларда жами Гурлан, Урганч ва Янгибозор туманларидан 173 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва улардан 173 турдаги (масала) мурожаатлар қабул қилинди.
Соҳалар бўйича Олий суд – 32 та, прокуратура – 23 та, ички ишлар фаолиятига оид – 15 та, хотин қизлар масалалари бўйича – 42 та, коммунал хизмат бўйича – 2 та, кадастр масаласи – 15 та, соғлиқни сақлаш – 4 та, банк –3 та, иш билан таъминлаш – 4 та, йўлларни таъмирлаш – 9 та, газ, электр таъминоти масаласида – 17 та, мактабгача таълим бўйича - 5 та, Ўзбекистон темир йўллари масаласи бўйича - 2 та мурожаатлар ўрганилди.САЙЁР ҚАБУЛ. МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Туманда ичимлик ва оқава сув тармоқларини яхшилаш бўйича ҳамда туманда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиши учун махсус дастур ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича юқори ташкилот мутасаддиларига таклифлар берилди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИскачать dle 10.4фильмы бесплатно
1-12-2019, 13:08
53 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.