» » » ОДДИЙ ОИЛАЛАРНИНГ КУТИЛМАГАН МЕҲМОНИ

ОДДИЙ ОИЛАЛАРНИНГ КУТИЛМАГАН МЕҲМОНИ

Янгибозор тумани ҳокими Ў.Машарипов туманимизнинг Қаландардўрман қишлоғи, "Паҳлавон Махмуд” маҳалласи, "Мусаффо” кўчаси, 36-уйда яшовчи Матяқубова Саломат Сапарбоевна хонадонида бўлди. ОДДИЙ ОИЛАЛАРНИНГ КУТИЛМАГАН МЕҲМОНИФуқаро Матяқубова Саломатнинг турмуш ўртоғи Юлдашев Шоназар Рўзимович 2011 йил 27 июнда мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этган. Шундан кейин С.Матяқубова икки нафар фарзанди билан ёлғиз қолган. Бугунги кунда С.Матяқубова тумандаги 6-сонли мактабда фаррош бўлиб ишлаб келмоқда.
Туман ҳокими томонидан С.Матяқубованинг яшаш шароити, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти ҳолатларини, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди ва амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек Ў.Машарипов С.Матяқубованинг фарзандлари Аллаярова Дилфуза ва Матяқубов Жавоҳирбекларнинг келажакдаги орзулари, режалари билан ўртоқлашди. Дарсдаги фаоллиги, тўгараклардаги иштироки билан қизиқди. Уларга ўз совғаларини топширди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИскачать dle 10.4фильмы бесплатно
2-12-2019, 16:36
56 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.