» » » 3 ДЕКАБР ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

3 ДЕКАБР ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда. Давлатимиз томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.3 ДЕКАБР ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ
Туманда ҳам ногиронларни ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилаётир. 32 нафар ёшлар уйларида таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг тўлақонли таълим олишлари учун етарли шароит яратилган. Бир қанчаси компьютер жамланмаси билан таъминланган. Ўқувчиларга малакали педагог кадрлар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.
Ногиронликнинг олдини олиш, уни тўғри белгилаш, реаблитация қилиш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси, пенсия жамғармаси, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада туман ногиронлар жамияти ҳам муайян ишларни амалга ошириб, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаб келаяпти. 3 ДЕКАБР ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ
Туманда 1732 нафар ногиронлар ва 317 нафар 16 ёшгача бўлган болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Уларнинг ижтимоий муҳофазаси, тиббий таъминоти доимо диққат-эътиборда.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно
3-12-2019, 21:06
31 marta ko'rildi
  
Муҳокамаларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтинг.