DataLife Engine > Yangiliklar > ЯНГИ ҚВП ИШГА ТУШДИ

ЯНГИ ҚВП ИШГА ТУШДИ


6-09-2019, 14:32
Яна бир янги бино фойдаланишга топширилди.
ЯНГИ ҚВП ИШГА ТУШДИАҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш мақсадида туманнинг чекка ҳудудидаги Чўболончи қишлоғининг "Чўболончи” маҳалласида янги "Маданият” ҚВП ишга тушди. Очилиш тадбирида туман ҳокими Ў.Машарипов, туман ИИБ бошлиғи Н.Худайбергенов шунингдек маҳалла фаоллари иштирок қилди. ЯНГИ ҚВП ИШГА ТУШДИ
"Обод қишлоқ” давлат дастурига асосан Тиббиёт бирлашмаси тизимидаги "Маданият” ҚВП биноси Урганч "STRO’Y KOMPAKT” МЧЖ томонидан жами 369 млн 400 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, жорий таъмирдан чиқарилди. Жорий таъмирлаш жараёнида ҚВП биносининг том қопламаси тўлиқ янгидан шифер билан қопланди. Муассаса биносининг ички хоналари ва йўлакларга мрамир пол ётқизилди. Ички ва ташқи фасадлар жорий таъмирланди. Янгидан муъфел печи қурилди.ЯНГИ ҚВП ИШГА ТУШДИ
Шунингдек муассасада янгидан замон талабларига жавоб берадиган битта кўмир ва электр энергиясида ишловчи қозон ўрнатилди. Муассасанинг иссиқ-совуқ сув тармоғи таъмирталаб холатга келиб қолганлиги сабабли таъмирлаш жараёнида янгидан иссқ-совуқ сув, электр тармоқлари янгиланиб, муассаса биноси атрофига ёритиш чироқлари ўрнатилди.ЯНГИ ҚВП ИШГА ТУШДИ

Янгибозор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИскачать dle 10.4фильмы бесплатно