DataLife Engine > Yangiliklar > ТИЛГА ИХТИЁРСИЗ-ЭЛГА ЭЪТИБОРСИЗ ёхуд ОНА ТИЛИМИЗА ТОШ ОТМАНГ

ТИЛГА ИХТИЁРСИЗ-ЭЛГА ЭЪТИБОРСИЗ ёхуд ОНА ТИЛИМИЗА ТОШ ОТМАНГ


19-10-2019, 09:35
Тил миллат бойлиги. Унда ифода қилинаётган ҳар бир сўз, фикр миллатнинг кўзгусидир. Бугун турли телеканаллар орқали янграётган қўшиқларнинг савияси, қўшиқдаги сўзларнинг бузиб айтилаётгани ёки ўзбек тилига рус тилининг қўшиб ифода қилиниши ана шу кўзгунинг дарс кетаётгани эмасми? Таҳлил қилиб кўрилганда биргина вилоятимизда ижод қилаётган айрим хонандаларнинг репертуарида санъатнинг асл моҳиятини ифодаламайдиган, инсонга эститик завқ, маънавий озуқа бера олмайдиган қўшиқларнинг мавжудлиги тилга, сўзга, адабиётга бўлган енгил муносабатнинг бир намунаси бўлиб қоляпти. Санъат инсонни маънавий, руҳан тарбиялайди. Айниқса қўшиқчилик соҳасида бу борада алоҳида эътибор ва аҳамият берилиши талаб қилинади.ТИЛГА ИХТИЁРСИЗ-ЭЛГА ЭЪТИБОРСИЗ  ёхуд  ОНА ТИЛИМИЗА ТОШ ОТМАНГ Қайсидир каналдан эфирда айланаётган қўшиқнинг сўзларига бир назар солинг:
“Жентрани форасиндин,
Кўзларинг жарақ-жарақ.
Ҳалам кўзингда ўқ йўқ,
Отжаксан мани пақ-пақ.”
Нақоратдаги мазкур ўхшатишлар, шеър муаллифининг қай даражада сўз бойлигига эга эканлигини кўрсатмоқда. Қизнинг кўзларини машинанинг чироқларига ўхшатиш, жуда хунук ташбеҳ. Иккинчи бандда эса умуман мантиқ ёки муаллиф нима демоқчи эканлигини англаб бўлмайди.
Сўзнинг қадри юксак. Навоий ўз она тилини ўн саккиз минг оламдан ҳам ортиқ деб улуғлайди. “Тилга ихтиёрсиз-элга эътиборсиз” деган ҳикматли сўзлари бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Шевада айтилаётган ҳар бир қўшиқ, сўзга нисбатан ёки унинг ишлатилиш даражасига беътибор бўлиш дегани эмас.
Яна бир қўшиқда шундай мисралар бор:
Вой-вой блатной,
Дисан манга қараб қўй”.
“Чоткий боламан дисан”, ёки “Чоткий бўлиб юрасан”.
Яна бошқа қўшиқда:
“Бошқачакан похотки,
Дим сўллашлари чоткий”.
Бошқа қўшиқда:
“Кўча тўла машинлар,
Машинлара минмийди.
От-арвани ичинда,
Қараб, кўзи ўйнийди.
Бугун буларни эшитиб туриб, ўзбек тилининг айрим ашулачилар томонидан саёз ва бемаъно сўзлар билан истаганча бузилиш ҳолатларини кўряпмиз. Мисралардаги қофияни бир-бирига мажбурий “ёпиштириш” бу шеъриятнинг қоидаларига мутлоқ зид. “Чоткий”, “машина”, “блатной” каби русча сўзлар ўрнига ўзбек тилидаги ёрнинг гўзаллигини, чиройини ифодаловчи сўзларни ишлатиш лозим. Бу бачканалик, савиясизлик тингловчининг сўз бойлигини шу билан биргаликда унинг маънавий оламини, маданиятини йўқотиб боради. Ўз ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу сўзлар ёшлар орасида мана шунга ўхшаган қўшиқлар орқали урфга айланмоқда. Демак, бунга жиддий қарашимиз, бу борада мулоҳаза қилишимиз, назорат ўрнатишимиз шарт. Умуман ҳозир хусусий телеканаллар орқали янграётган бу каби “хит” бўлаётган қўшиқлар жуда кўп.
“Кезиб Туркия, Дубайни,
Кўрмадим бу чиройни”.
Яна давом қилдириш мумкин. Ўзбек шеърияти, адабиёти тоғдек виқорли. Бу баландликка бунга ўхшаган пойма-пой ўхшатишлар билан, сўзни камситиш, тилга эътиборсиз бўлишлик билан тош отилмоқда.ТИЛГА ИХТИЁРСИЗ-ЭЛГА ЭЪТИБОРСИЗ  ёхуд  ОНА ТИЛИМИЗА ТОШ ОТМАНГ Тил ҳар бир миллатнинг миллий анъаналрини, тарихини, урф-одатларини ифодалайди. Ҳар бир тилнинг қудрати шу тилни яратган халқнинг ўзи билан яшасагина бу тил юксалади. Демак тил борки эл бор. Дунё тарихига назар ташласангиз, қайси мамлакатда миллий тил давлат тилига айланган бўлса ва шу тилда ҳаққоний тарихий асарлар яратилса ўша жойда тараққиёт тезлашиб борганини кўрасиз. Зеро, тил миллат бойлиги, ғурури, номус, оридир. Уни топташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Умида НУРМЕТОВА
скачать dle 10.4фильмы бесплатно